
Ямал ҳақидаги бу хабарлар ёлғон!
Тез орада Ламин Ямал “Барселона” билан янги битим имзолаши кутилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди.
Каталонияликлар жамоа юлдузининг 18 ёшгача тўлишини кутмоқда.
Бу орада испан матбуоти Ламин Ямал клубда ҳаммадан кўп маош олишни истаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. “Барселона” спорт директори Деку бу масалага ойдинлик киритди.
- Ламин Ямал клубда энг катта маош оладиган ўйинчи бўлиши ҳақида гапирмаган. Бу гапларнинг бари ёлғон. У клубда шунчаки ўзини бахтиёр ҳис қилишни хоҳлайди. Айнан мана шу гапни агентларига ҳам, бизга ҳам айтиб келади, - деди Деку.
Ямал ҳозир ҳар мавсум учун 420 минг евро миқдорида маош оляпти. Нуфузли манбаларнинг аниқлик киритишича, янги битим тузилганидан кейин ёш иқтидор эгаси ҳар йили 8 миллион евро миқдорида маош ола бошлайди.
Фикрлар