Ямал ЖЧда сўнгги 28 йилда дриблинг бўйича рекорд кўрсаткични такрорлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал "ЖЧ-2026"да дриблинг бўйича тарихий кўрсаткичлар қайд этмоқда.

"Барселона"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси жорий жаҳон чемпионатида ҳар 90 дақиқа ўйин вақтига ўртача 12 марта рақибини алдашга уринаётгани айтилмоқда. Opta маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 1998 йилги жаҳон чемпионатидан буён қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади. Ўшанда Нигерия терма жамоаси юлдузи Жей-Жей Окоча худди шундай даражага эришган эди. Таҳлилга майдонда камида 200 дақиқа ўйнаган футболчиларгина киритилгани алоҳида таъкидланмоқда.

Испания терма жамоаси 1/16 финал босқичида Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Ламин Ямал рақибларини беш марта алдашга муваффақ бўлди ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!