Ямал: “Месси билан ўхшашликларимиз кўп, лекин мен ўз йўлимни босиб ўтмоқчиман”

  • 11 Jul 00:17
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямал уни Лионель Месси билан таққослашларга ўз муносабатини билдирди. "Goal.com" сайти Ямалнинг сўзларини шундай келтиради:

Tecno

"Мен ҳар доим ўз йўлимни босиб ўтишга ҳаракат қилганман. Албатта, Месси мен учун тарихдаги энг зўр футболчи. У ҳам мен каби чап оёқ, у ҳам мен каби ўнг қанотда ўйнаган. Бизда кўп ўхшашликлар бор – бу табиий.

Лекин мен фақат ўз йўлимни топмоқчиман. Месси афсонавий тарих ёзди. Мен ҳам шундай муваффақиятли фаолият орзусидаман. Аммо энг муҳими – мен футболни ўз услубимда ўйнаб, ўз тарихимни ёзмоқчиман ва одамлар номимни Ламин Ямал билар эслаб қолишларини истайман" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик вингер. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ямал янги мавсумда Мессининг афсонавий 10-рақамини олиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!