Ямал ўйин унинг сценарийи бўйича кечишини ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямалнинг «Галатасарай»га қарши ўйини футбол нашрлари ва мутахассислар эътиборида қолмоқда. Испаниялик журналист Хавьер Бош Чемпионлар лигаси баҳсидаги ушбу учрашувдан кейин ёш футболчи ҳақида ўз фикрларини баҳам кўрди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган беллашувда «Барселона» иродали тарзда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ламин Ямал бутун ўйинни майдонда ўтказди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

«Ламин Ямал ўйинни тўлиқ ўз назоратига олди. «Галатасарай» ҳисобни очган пайтда стадиондаги муҳит жуда шовқинли, босим катта эди. «Барселона» учун вазият оғир кўринаётганди. Аммо шундан сўнг Ламин ўйинни ўз сценариysi бўйича давом эттиришга қарор қилди. Иккита голли узатма, яна бир голда иштирок ва яратилган кўплаб хавфли вазиятлар — у шубҳасиз ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлди», — деб ёзади журналист ўзининг Mundo Deportivo нашридаги колонкасида.

Жорий мавсумда Ламин Ямал барча мусобақалар доирасида ўнта ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва тўққизта голли узатма амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!