Ямал ва Педри “Барса”дан Левандовскини йўқотишни талаб қиляпти

  • 25 февраль, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона”нинг ёш ўйинчилари Педри ва Ламин Ямал жамоадаги мавқеидан фойдаланиб, клуб раҳбариятидан Роберт Левандовски ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келишни талаб қилмоқда.

El Nacional нашрининг ёзишича, ёшлар олдинги чизиқда серҳаракат, бақувват, ҳужум уюштиришдан ташқари ортга қайтиб ўйнайдиган ҳужумчи кераклигини таъкидламоқда. Педри ва Ямал янги ҳужумчи жамоавий ҳимояланишда, рақибни прессинг қилишда фаол ўйнай олиши, майдон бўйлаб кенг ҳаракат қилиши  муҳим, деб ҳисобламоқда.

36 ёшли Роберт Левандовски асосан жарима майдончаси ичида ёки атрофида ўйнайди. Ёши ва жисмоний ҳолати унга 90 дақиқа давомида тинимсиз курашиш имкониятини бермайди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Барселона” раҳбарияти аслида анчадан бери ҳужум чизиғини янгилашни режалаштираётган экан. Каталонияликлар “Ювентус” вакили Душан Влахович ҳамжа “Ньюкасл” юлдузи Алексадер Исаакни нишонга олгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!