"Ямалнинг бола эканлигини унутиб қўяман"

CHERY AUTO

Жюль Кунде Ламин Ямал билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди.

- Биз баъзи жиҳатларни қандай яхшилашим мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз. Масалан, менинг ҳужумга қўшилишларим Ямалга майдонда бўш жой яратиши мумкин. Биз бир-биримизга ёрдам берамиз. Мудофаа нуқтаи назаридан баъзи нарсаларни такомиллаштириш учун у билан кўп гаплашаман.

Майдон ичида ҳам, ташқарисида ҳам бир-биримизни жуда яхши тушунамиз.

Одамлар унинг ажойиб ишлар қилаётганини кўриб, унинг ҳали бола, ҳазиллашишни яхши кўрадиган ўсмир эканлигини унутиб қўйишади. Бу яхши, сабаби мен ҳам шундайман, - деди "Барселона" ҳимоячиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!