Ямалнинг уйини Испания–Франция ўйинидан сўнг ўғирлашга уринишди, қочиб кетган ўғриларни полиция қидирмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испанияда Ламин Ямал яшайдиган уйни ўмаришга уриниш бўлди.

Ҳодиса Эсплугес-де-Льобрегат шаҳрида жаҳон чемпионати-2026 доирасида Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин (2:0) якунлангач, тахминан соат тўртларда содир бўлган.

La Vanguardia нашри хабарига кўра, футболчи томонидан ёлланган қўриқчилардан бири видеокузатув камералари орқали уй деворига чиқиб олган икки нафар шахсни пайқаган. Улар балаклава кийган бўлиб, бирининг кийими бутунлай қора, иккинчисиники эса кулранг рангда бўлган.

Қўриқчилар томонидан кузатилаётганини англаб етган номаълум шахслар тезда девордан тушиб, ҳодиса жойини тарк этган. Хусусий қўриқлаш хизмати бу ҳақда полицияга хабар берган, ҳуқуқ-тартибот идоралари текширувни бошлаган.

Манбага кўра, шу кун тонггида ўша элита турар-жой мажмуасида яна иккита ўғрилик ҳолати қайд этилган. Ҳозирча бу жиноятлар бир гуруҳ томонидан содир этилгани ёки йўқлиги аниқ эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!