Ян Блахович: "Ҳакамлар хатоси сабаб Перейрага мағлуб бўлгандим"
Ярим оғир вазн(93 кг)да собиқ UFC чемпиони Ян Блахович (29-10-1) амалдаги чемпион Алекс Перейра(12-2)га қарши реванш ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
"Алексга қарши яна бир бор октагонга чиқишни истайман. Чунки биринчи жангимда ғалаба қозонганимга ишончим комил. Аммо ҳакамлар хатоси сабаб Перейрага мағлуб бўлган ҳамон ёдимда. Аммо реваншда барчаси ўзгача бўлади. Бу сафар ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланмайди. Мен "Поатан" ни муддатдан аввал енгаман", - деди польшалик жангчи.
Эслатиб ўтамиз, Ян Блахович "UFC 291" да Алекс Перейрага очколар бўйича мағлуб бўлганидан буён октагонда кўриниш бермади.
Фикрлар