Ян Облак: Тақдирим ўз қўлимда эмас

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак ўзининг келажаги борасида гапириб ўтди.

“Менинг “Атлетико” билан шартномам бор ва келажакда нима бўлишини билмайман. Бу менга боғлиқ эмас.

Ҳозир бу ерда бахтлиман ва менинг айни дамдаги бор эътиборим якшанба кунги ўйинда ғалаба қозониб, чемпионатни 2-ўринда якунлашга қаратилган”, - дейди словениялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Атлетико” Облакни ўзида сақлаб қолиш учун унинг товон пулини оширмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!