Яна бир футболчимиз Шомуродов ортидан Моуриньо олдига боришга тайёр!

Ҳозирча кучли бешлик чемпионатларида ўзбек футболининг ягона вакили Элдор Шомуродов бор. Икки йилдан бери А Серияда тўп тепаётган ҳужумчимиз Европанинг энг кучли лигаларидан бирида гол ура олган ягона ўзбек футболчи ҳисобланади.

Ўзбек футбол мактаби тарбияланувчилари орасида Шомуродов ортидан Европанинг энг кучли чемпионатларини забт этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ва бу йўлдаги ҳаракатларини бошлаб юборган чарм тўп усталари ҳам бор.

Улардан бири ҳужумкор футболчи Ҳожимат Эркиновдир.

Эркинов айни пайтда Россия премьер-лигаси вакили “Торпедо” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Гарчи москваликларни чемпионатда иши юришмаётган бўлсада, легионеримихз ўз ўйини билан мухлису мутахассислар эътиборини қозониб улгурди.

1811141188_260_0_2082_1025_640x0_80_0_0_9c4a797d1f9946046f1644a3d9b10007

Россия футболини ёртишга катта эътибор бериб келаётган https://matchtv.ru сайти журналисти Алексей Ҳожмат Эркинов билан келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.  

- Худди Элдор Шомуродовдек А Серияда кучингни синаб кўришни истайсанми?

- Албатта, буни истайман. Ким ҳам Италия, Англия, Испанияда ўйнашни хоҳламайди? Мен ҳам шу ерларга боришга ҳаракат қиламан.

- Сенга Шомуродов каби Жозе Моуриньо билан ишлаш ёқадими ёки Алексей Миранчук каби Жан Пьеро Гасперини қўл остида шуғулланишми?

- Моуриньо билан ишлашни истайман.

- Нега айнан у билан?

- Ёш болалигимдан унинг ишлашини томоша қилиб келаман. У жуда кўп клубларда ишлаган. Жозе билан ишлаш қизиқ бўлади.

- Моуриньо бошқарган жамоалардан қайси бирига мухлислик қилгансан?

- “Реал”га.

- Ўшанда, Моуриньо топ даражадаги мураббий эдими?

- Жуда топ даражада бўлмаса ҳам, яхши савияда эди.

Таъкидлаш жоизки, 21 ёшли Ҳожимат Эркинов “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Катта футболдаги фаолиятининг дастлабки йилларини ижара асосида “Қўқон-1912” ва АГМК клубларида ўтказган.

Кейинчалик “Пахтакор”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. Унинг ўйинлари Россия премьер-лигаси клублари эътиборига тушди. Истеъдодли футболчимиз шу йилнинг июль ойида “Торпедо” сафига кўчиб ўтиб, пойтахтликлар билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолади.

Ҳожимат Эркинов асосан чап қанот ҳужумкор футболчиси позициясида ўйнайди. Бундан ташқари, ўнг қанотда ҳам тўп тепа олади.

Истеъдодли футболчимиз икки йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этиб келиняпти. Ҳозиргача мамлакатимиз бош жамоасида 13 марта майдонга тушган Эркинов ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

1654403228_hojimat-uzb

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Ҳожимат Эркиновни Россия терма жамоаси билан 20 ноябрда Тошкентда бўладиган халқаро  ўртоқ учрашувига чақиртирган.

Шомуродов ўзи учун муҳим учрашувда ўйнайди!

Шомуродов “Интер” ёки “Ювентус”га ўтиши керак!

Моуриньо “Рома” ҳужумчиларини кескин танқид қилди, энди Шомуродовга ўйин бериш керакдир?

Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!

Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!