Яна бир ҳамюртимиз Беларусда порламоқда (видео)

Ўзбекистонлик хоккейчи Жавоҳир Расулов фаолиятини Беларусь Эсктралигасида давом эттираётганидан хабарингиз бор. Кеча ҳамюртимиз фаолият олиб борадиган "Витебск" жамоаси ўз майдонида "Брест" клубини қабул қилди ва 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, Расулов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бу унинг Беларусдаги иккинчи голи бўлди. Бундан олдин 21 ёшли хоккейчи "Авиатор"га қарши баҳсда рақиб дарвозасига шайба киритган эди.

"Витебск" ўзининг келгуси учрашувини 24 ноябрь куни "Химик" клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!