Яна бир инсайдер тасдиқлади: Месси 2023 йил "Барселона"га қайтади

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси келаси ёзда "Барселона"га қайтади, деб хабар беради португалиялик журналист Педро Алмейда.

Инсайдер хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи Каталония клуби билан шартнома имзолашга рози, шунингдек, "кўк-анорранглилар" ҳам футболчини ортга қайтаришдан манфаатдор. ПСЖ футболчи билан шартномани узайтирмоқчи, бироқ ҳужумчи парижликлар билан тузган битими якунига етган, 2023 йилнинг 1 июлида "Барселона" футболчисига айланиш эҳтимоли катта.

Месси 2021 йил июлидан бери ПСЖда ўйнамоқда. 2022/23 йилги мавсумда ҳужумчи ПСЖ сафида 13 ўйинда 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!