Яна бир машҳур юлдуз Саудияни тарк этди

CHERY AUTO

Габонлик машҳур футболчи Пьер-Эмерик Обамеянг Саудия Арабистони чемпионатини тарк этди. “Ал-Қодисия” клуби расмий сайти орқали 36 ёшли ҳужумчи билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.

Tecno

Обамеянг Саудия Арабистони Профессионал лигасида бир йил тўп тепди. Тажрибали тўпурар жами 36 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Обамеянг “Марсель”дан таклиф олгани учун Осиёдан кетишга қарор қилган. Франция клуби тажрибали ҳужумчининг Европадаги охирги клуби эди. Энди марселликлар яна Обамеянг хизматидан фойдаланмоқчи.

Пьер-Эмерик Обамеянг илгари “Челси”, “Барселона”, “Арсенал”, “Боруссия Дортмунд”, “Сент-Этьен”, “Милан”, “Монако”, “Лилль” ва “Дижон” каби клубларда ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!