Яна бир оғир атлетикачи қизимиз ЖЧда отин медаль олди
Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги ЖЧда вакилларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этмоқда. Бугунги беллашувларда терма жамоамиз вакили олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Қизлар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида 96 кг натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Вакиламиз силтаб кўтаришда 118 кг ва икки курашда 214 кг билан якунда кумуш медалларга эга чиқди.
Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ. Лас-Вегас, АҚШ
Қизлар, -81 кг:
1. Ольга Пастухова (Қозоғистон) – 215 кг
2. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 214 кг
3. Мотока Накажима (Япония) – 195 кг
Фикрлар