Яна бир
Ads

Бразилиялик машҳур футболчи Кака фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда Guizhou City News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича томонларнинг ўзаро музокаралари ижобий якун топган, бироқ, ҳозирча бу борада шартнома расман имзоланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилги “Олтин тўп” соҳиби сўнгги бир неча мавсумлардан буён АҚШнинг “Орландо Сити” клубида фаолият олиб бораётган эди.

Маълумот учун, 2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланган италиялик Фабио Каннаваро айни дамда Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" клубини бошқармоқда.