Яна бир ўзбек боксчиси профессионал боксда жаҳон чемпионлик камарига даъвогарлик жангида рингга кўтарилади. Унинг рақиби ҳали мағлубиятга учрамаган...
WBА ташкилоти ярим енгил вазн тоифасида (57 кг) биринчи рақамли британиялик Томас Патрик Уорд (30-0-1, 5КО) ва иккинчи рақамли боксчи ҳамюртимиз Отабек Холматов (10-0, 9 КО) ўртасида якуний элиминатор жангига буйруқ берди ва музокаралар олиб бориш учун 30 кун муддат белгилади.
Агарда томонлар берилган муддат ичида келишувга эришмаса, жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади. Жанг ғолиби жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади.
Фикрлар