Яна бир ўзбек футболчиси легионерга айланиши мумкин
Ўтган мавсум якунлари бўйича Суперлигани тарк этган "Локомотив" ўз етакчилари билан хайрлашишда давом этмоқда. Бу сафар Хуршид Мухторов тошкентликлар сафини тарк этди.
"Локо" етакчиларидан бири фаолиятини легионер сифатида давом эттиришга яқин турибди. Маълум бўлишича, унга хориж клубларидан таклифлар бор. Ҳимоячи келажаги борасида қарор қабул қилиб улгурганича йўқ. Агар музокаралар ижобий якунланмаса, Мухторов Суперлига жамоаларидан бирида ҳам қолиши эҳтимоли бор.
Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
Фикрлар