Яна бир таниқли мутахассис Хитой клубида иш бошлади

Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клуби ўзининг янги бош мураббийини эълон қилди. Унга кўра эндиликда шанхайликларна Кике Санчес Флорес устозлик қилади.

Қайд этиш лозимки, 53 ёшли испаниялик мутахассис Хитойда ўзи билан бирга яна 5 нафар ассистентини олиб келган.

Маълумот учун, Кике Санчес Флореснинг сўнгги иш жойи Каталониянинг “Эспаньол” клуби бўлган эди. У шунингдек фаолияти давомида “Валенсия”, “Бенфика”, “Уотфорд” ва “Хетафе” каби клубларда ишлаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)