
Яна бир теннисчимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада Азиз Дадабоев чорак финалга чиқди.
Иккинчи давра босқичининг ўғил болалар ўртасида ўтган баҳсларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Азиз Дадабоев хитойлик Веня Веини билан рақобатлашди.
Ўйинда ҳисоб, 6:3, 4:1 бўлиб турган вазиятда Веня учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Шу тариқа Азизбек чорак финалда австралиялик Лука Вулетични синовдан ўтказадиган бўлди.
Фикрлар