Яна бир терма жамоа ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритди

  • 28 март, 2022, 09:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Канада терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мураббий Жон Хердман бошчилигидаги миллий терма жамоа КОНКAКAФ минтақасида саралаш босқичи доирасида Ямайкани 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

Tecno

Шу тариқа, Канада 13 учрашувда 28 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қилмоқда ва муддатидан аввал жҳон чемпионати йўлланмасиг эга бўлди. Чунки Канада саралаш босқичи якунланишига бир тур қолганда, ЖЧ-2022 йўлланмасини ўзи учун кафолатлаб қўйди, чунки улар ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўриндан пастга тушмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!