Яна бир йирик футбол турнири 2022 йилга қолдирилди
Африка футбол конфедерацияси (CAF) Африка миллатлар кубогини 2022 йилга қолдирди. Бу ҳақда beIN Sports хабар тарқатмоқда.
Камерун мезбонлик қиладиган ушбу қитъа биринчилиги режага кўра, 2021 йилнинг қишида ўтказилиши керак эди. Аммо, CAF дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси ва бунинг ортидан кўплаб миллий чемпионатларда мавсуми сурилгани боис футболчиларга ортиқча жисмоний юк тушмаслиги учун шундай қарорга келган.
Айтиш керакки, Африка миллатлар кубогининг амалдаги ғолиби Жазоир терма жамоаси ҳисобланади.
Фикрлар