Яна бир юлдуз жаҳон чемпионатига боролмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германия миллий терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳужумчиси Серж Гнабри ўнг сон мушаги ёрилиши сабаб уч-тўрт ойга сафдан чиқди ва июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 30 ёшли футболчининг аниқ тикланиш муддати даволаш турига, яъни жарроҳлик ёки консерватив усулга боғлиқ бўлади.

Жорий мавсумда Гнабри барча мусобақаларда 37 та ўйинда қатнашиб, 10 та гол ва 11 та голли узатма амалга оширди.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати  20 миллион еврони  ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!