Яна дебютда майдонни сув босди, бу сафар ёмғир сабабли!
Бугун 2020 йилги Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) ўртасидаги баҳс якунига етди. Ўйин давомида футболчиларга ҳамроҳ бўлган ёмғир майдонни сувга тўлдирди.
Ўтган мавсумда ҳам "шерлар"нинг илк расмий учрашувида майдонни сув босган эди. Фақат, унда ёмғир орқали эмас, балки техник носозлик юзага келган, яъни ўйиннинг 18-дақиқасида майдонни суғорувчи техника издан чиққанди ва бош ҳакам беллашувни маълум вақт давомида тўхтатиб қўйишга мажбур бўлганди. Бунинг оқибатида ҳакам биринчи бўлимга 24 дақиқа вақт қўшиб беришига тўғри келганди. Ушбу беллашувда Машарипов (76') ва Марат Бикмаев (84') томонидан киритилган голлар бизни гуруҳ босқичига олиб чиққан эди.
Фикрлар