Яна икки нафар боксчимизнинг жанглари якунланди
Бугундан Болгариянинг София шаҳрида анъанавий 77 "Странджа" халқаро турнири бошланди. Илк кунги учрашувлардан 7 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олганди.
- 70 кг даги вакилимиз Абдулазиз Жўрақулов ҳам дастлабки жангида қозоғистонлик Муҳаммадсобир Базарбай Уулуга қарши баҳс юритди. Ёш боксчимиз жиддий рақибга қарши муносиб жанг кўрсатди, бироқ якунда унга бироз омад етишмади ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
-55 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Самандар Олимов ҳам "Странджа" турниридаги биринчи жангини ўтказди. Унга Украина вакили Элмир Набиев рақиблик қилди. Тўлиқ 3 раунд мобайнида мазмунли ва самарали ҳаракат қилган боксчимиз ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 5:0.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Самир Собиров ҳамда Эмре Таскин (Туркия) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар