Яна икки нафар ҳакам VAR/AVAR лицензияларини қўлга киритди

27 апрель куни навбатдаги ҳакамларимиз VAR/AVAR якуний назорат баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, VAR/AVAR лицензияларини қўлга киритишди. Шу тариқа, ҳакамларимиз қўлга киритган лицензиялар сони яна 2 тага кўпайди.

Комилжон Расулов — VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Ҳусан Худойбердиев — AVAR ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олди.

Демак, VAR, AVAR ҳамда VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда:
VAR ҳакамлари сони: 17 нафар;
AVAR ҳакамлари сони: 20 нафар;
VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 22 нафар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!