Яна инкор этилди. Шомуродовнинг “Болонья” билан шартнома имзолаши ёлғонми?
“Болонья” клуби спорт директори Жованни Сартори Элдор Шомуродовнинг ижара асосида “қизил-кўклар” сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
“Йўқ, Шомуродовнинг "Болонья"га 10 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага ўтиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - деди Сартори.
Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган йилнинг август ойида “Женоа”дан 18 миллион евро эвазига “Рома”га ўтган эди. 2021/22 йилги мавсумда ҳужумчи Рим клуби сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Шомуродовнинг “бўрилар” билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Фикрлар