Яна суперклубга айланаётган
Ads

Ёзги трансферлар даврида энг кўп харидларни амалга ошираётган “Милан” ўз сафига “Торино” тўпурари Андреа Белоттини қўшиб олиш фикридан ҳамон қайтмаяпти.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарларга кўра 23 ёшли Италия терма жамоаси ҳужумчиси “россонерилар” учун Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д) ва Никола Калинич («Фиорентина») каби футболчилардан кўра муҳимроқ.

Бу борада “Милан” туринликларга ҳимоячи Габриэл Палетт ҳамда ҳужумчи М’Байе Ньянгларни қўшиб беришга ва унга қўшимча 65 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида “Торино” тўпурар футболчиси учун юқорида номлари тилга олинган икки футболчидан ташқари яна 80 млн евро талаб қилмоқда. Айтиш лозимки, футболчининг ўзи ҳам “Милан” сафига ўтишга қарши эмас.