Яна учта рекорд! Роналдуни тўхтатиб бўлмаяпти

  • 05 Apr 07:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

40 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги голлари сонини мингтага етказиш орзусида тинимсиз тўп киритмоқда.

Tecno

Саудия Арабистони чемпионатининг 26-турида Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” ашаддий рақиб – “Ал-Ҳилол” меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди.

Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Икки аниқ зарба орқали португалиялик юлдуз расмий учрашувлардаги голлари сонини 931 тага етказиб олди ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

Роналду клублар миқёсидаги мусобақларда жами 795 та гол урган ва бу кўрсаткич ҳам рекорд ҳисобланади. Шунингдек, халқаро миқёсда рақиблар дарвозасини 136 маротаба ишғол қилган Криштиану терма жамоа учун гол уришда ҳам рекордчи.

“Ан-Наср” сардори жорий мавсумда жамоасининг 34 та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!