Янги бойлар Испания терма жамоаси ҳужумчиси учун курашга киришди

"Ньюкасл" ёзги трансфер ойнаси пайтида Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Альваро Моратани ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Calciomercato нашри хабарига кўра, "оқ-қоралар" Испания терма жамоаси форварди учун рақобатлашишга тайёр. Шунингдек, унга АПЛнинг яна бир жамоаси "Арсенал" ҳам шартнома таклиф қилмоқда. Лондонликлар Моратани ёзда клубни тарк этадиган Александр Ляказетга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Маълумот ўрнида, Альваронинг ҳуқуқлари “Атлетико”га тегишли бўлиб, у охирги йилларда “кекса синьора” сафида ижара асосида тўп тепмоқда.

Мората ўтган мавсумда туринликлар сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!