Янги форматда ўтадиган Испания Суперкубоги санаси маълум бўлди
Ads

Испания қироллик футбол федерацияси мамлакат Суперкубоги ўтказиладиган жой ва санани эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, бу сафарги мусобақа янги регламентга кўра ўтказилади ва унда 4та жамоа иштирок этади. Бу сафар Суперкубог учун "Барселона" (Испания чемпиони), "Валенсия" (Испания кубоги ғолиби), "Атлетико" (Ла Лигада 2-ўрин) ва "Реал" Мадрид (Ла Лигада 3-ўрин) клублари кураш олиб боришади. Жамоалар қуръа натижаларига кўра 2та жуфтликка бўлинишади. Ярим финал баҳслари 8-9 январь кунлари, финал учрашуви эса 12 январь куни бўлиб ўтади.