Янги жамоа тузаётган “Манчестер Юнайтед” энди фақат уч ёш футболчига таянади
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти янги лойиҳага қўл урмоқда. Иш таркибни қайта шакллантиришдан бошланади.
The Telegraph нашрининг хабар беришича, манчестерликлар фақат уч нафар футболчининг жойини кафолатлади. Булар 19 ёшли ярим ҳимоячилар – Алехандро Гарначо ва Кобби Майну, 21 ёшли ҳужумчи Расмус Хёйлунн.
Манбага кўра, клуб мутасаддилари бу ўйинчилар бўйича ҳеч қандай таклифни қабул қилмайди.
Расмус Хёйлунн жамоага ўтган ёзда “Аталанта”дан 73,9 миллион еврога олиб келинган.
Қолган икки футболчи – Гарначо ва Майну клуб тарбияланувчилари ҳисобланади. Бу ўйинчиларнинг бари янги жамоада асосий фигуралар бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар