Янги жамоада Моуриньонинг асосий "қуроли" Левандовски бўлади

Туркия Суперлигасида чемпионлик учун курашда “Галатасарой”га имкониятни бой берган “Фенербаҳче” бош мураббийликка Жозе Моуриньони олиб келишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Барселона” тўпурари Роберт Левандовскини трансфер қилмоқчи.

Журналист Эртан Сюзгуннинг ёзишича, мутасаддилар польшалик ҳужумчи билан алоқага чиққан ва трансфер бўйича музокара бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумотларга қараганда, туркларда бошқа вариантлар ҳам бор. Чунки Левандовскининг трансфери амалга ошмаслиги мумкин. “Барселона”ни қабул қилиб олнан Ханс-Дитер Флик 35 ёшли футболчини жамоанинг асосий фигурасига айлантирмоқчи эканини маълум қилди.

Флик илгари “Бавария”ни бошқарганида Роберт унинг қўл остида ўйнаган ва тўпурарлик қобилиятини намойиш қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!