Янги мураббий “Челси” яроқсизга чиқарган икки юлдузни таркибга қайтармоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клубига янги тайинланган бош мураббий Лиам Росеньор жамоанинг икки футболчиси – ҳимоячи  Аксель Дисаси ва қанот ҳужумчиси Раҳим Стерлинг билан уларнинг келажаги борасида суҳбат ўтказади.

Tecno

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Маълумки, аввалги бош мураббий Энцо Мареска даврида бу икки юлдуз умуман ўйин амалиётисиз қолдирилган ва жамоадан кетишлари шартлиги айтилган эди.

Энди Росеньор улар билан гаплашиб олмоқчи. Агар ҳар икки футболчи янги бош мураббийда яхши таассурот қолдирса, ўзларига бошқа жамоа қидириш ишларини тўхтатиши мумкин бўлади.

Ўз даврида 160 миллион еврога баҳоланган 31 ёшли Раҳим Стерлингнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.

27 ёшли Дисаси эса, клуб билан тақдирини 2029 йилнинг ёзигача боғлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!