"Янги Пирло" қайси жамоага ўтиши аниқ бўлди

"Интер" клуби тез орада "Брешия" хавбеки Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” “янги Андреа Пирло” дея эътироф этилаётган 20 ёшли футболчининг трансфери бўйича деярли келишувга эришган. Аниқроғи, миланликлар Тонали учун 30 миллион евро тўлашади. Бу маблағ бонуслар ҳисобига янада ортиши мумкин.

Бундан аввалроқ, "Брешия" президенти Массимо Челлини "Барселона"нинг Тонали бўйича юборган 65 млн евро ва 2 та футболчи бериш таклифнии рад этгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Сандро жорий мавсум “Брешия” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!