“Янги Роналдиньо” пайдо бўлди. Европа грандлари “ов” бошлади!

  • 13 май, 2024, 22:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европанинг кучли клублари  скаутлари “Палмейрас”нинг ҳужумкор футболчиси Луис Гильермени Европага кўчириб келиш бўйича иш бошлади.

Tecno

18 ёшли футболчи профессионал даражада 40 тага яқин учрашув ўтказишга улгурди.

Nacional нашрининг хабар беришича, Англия грандларидан “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” Луис Гильермени яқинлашиб келаётган ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Луис Гильерме ўз ўйин услуби орқали юртида “янги Роналдиньо”, деган ном олган. Transfermarkt портали экспертлари бир неча позицияда ўйнай оладиган вундеркиндни 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!