Янги юлдуз “Барса”дан юз ўгириб, Мадридни танлади

“Манчестер Сити”нинг марказий ҳимоячиси Эмерик Лапорт Европа чемпионатидан кейин Испания примерасига қайтишга қарор қилди.

Аслида 27 ёшли ҳимоячи Жерар Пике ва Самюэль Умтити ўрнига ишончли футболчи қидираётган “Барселона”га ўтиши кутилаётган эди. Бироқ, кейинроқ Лапорт Каталонияга бормасликни маъқул топгани маълум бўлди.

El Confidencial нашрининг хабар беришича, қатор клублар нишонида турган футболчи Мадридга кўчиб ўтмоқчи экан. Эмерикка пойтахтнинг қайси клуби – “Реал” ёки “Атлетико”да ўйнашнинг фарқи йўқлиги айтилмоқда.

Лапорт  якунланган мавсумда “шаҳарликлар” таркибида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаганидан кейин жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Лапорт Англия премьер лигасида атиги 16 та учрашувда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!