Янги юлдуз Сульшердан норози бўлмоқда
“Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган “Аякс” юлдузи Донни ван де Бек вакиллари футболчига тақдим этилаётган ўйин вақтининг камлигидан норозилик билирмоқда.
- Мен “Брайтон” каби жамоага қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилган Донни ван де Бекнинг жамоадаги ролини умуман тушунмадим. Доннидек ўйинчи учрашув якунланишига тўрт дақиқа қолганида ўйинга туширилишига ишонгим келмайди. Лекин шунда ҳам у тўрт дақиқа ичида учта фойдали ишни амалга ошира олди. Ҳатто жамоага ғалаба келтирган пенальти белгиланишида ҳам Доннининг иштироки бор, - деди Донни ван де Бекнинг агенти.
Донни ван де Бек АПЛда иккита учрашувни ҳам захирадан бошлади ва битта гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар