Янги юлдузни "Реал" ва яна 5 катта клуб ўзига чорлаяпти
Германиянинг «Штутгарт» жамоасида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Финн Ельч бир қатор етакчи европалик клублар диққат марказида турибди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчининг ўйинларини «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал», «Бавария», «Ювентус» ҳамда мадридлик «Реал» скаутлари кузатиб бормоқда. «Штутгарт» раҳбарияти ёш ҳимоячи учун 50–60 миллион евро атрофида тўлов талаб қилаётгани айтилмоқда.
Ельч жорий мавсумда Германия чемпионати доирасида тўртта учрашувда майдонга тушди. У шу вақт ичида бир голли узатма амалга оширди ва бир марта огоҳлантирув (сариқ карточка) олди. Ҳимоячининг «шваблар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Фикрлар