Янги юлдузнинг бозори қайнаяпти
Португалия чемпионати Европа футболига жуда кўп иқтидор эгаларини кашф қилиб берган. Айниқса, бу чемпионат Жанубий Америка томонлардан келган бўлажак юлдузлар учун Европага мослашиш имкониятини яратиб беради.
Жорий мавсумда “Спортинг” етакчисига айланган уругвайлик Мануэль Угартенинг бозори қайнай бошлади.
22 ёшли ярим ҳимоячи бир неча клублар нишонига тушди. Хусусан, Франция чемпионлигини қўлга киритган ПСЖ Угартега жиддий қизиқмоқда. Мавсумни омадсиз ўтказган “Челси” ҳам янги лойиҳага уругвайлик футболчини жалб этмоқчи.
Португалия клублари кашф қилинган иқтидорларни узоқ ушлаб ўтирмайди. “Спортинг” ҳам Угартени қўйиб юборишга тайёр. Улар истеъдодли ўйинчисини 60 миллион еврога трансфер қилишга рози эканини билдирмоқда.
Фикрлар