"Янгиер" - "Қўқон-1912": Ўзаро ўйинлар тарихи кимнинг устунлигини қайд этади?
Хабарингиз бор, бугундан эътиборан Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи баҳслари старт олади. Эртанги кун дастурида бўлиб ўтадиган "Янгиер" - "Қўқон-1912" баҳси олдидан қўқонликлар расмий "Телеграм" саҳифаси ўзаро ўйинлар тарихи ҳақида маълумот берди.
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 10 та учрашувда майдонга тушган.
Ўйинларнинг 5 тасида "шунқорлар" ғалаба қозонган. 4 та баҳсда янгиерликларнинг қўли баланд келган. 1 та беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 18-15 "Қўқон-1912" фойдасига.
Бу жамоаларнинг чемпионат доирасидаги сўнгги ўйини 1999 йилда бўлиб ўтган. Ушбу учрашувда қўқонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Кубок баҳсларида 1994 йилда нимчорак финалда тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра, янгиерликлар кейинги босқичга йўлланма олган – (1:1, 2:1).
Умуман олганда, бу икки жамоа Ўзбекистон кубоги баҳсларда бир мартадан финалга йўлланма олишган – 1992 йилда (“Темирйўлчи” ҳозирги “Қўқон-1912”), 1994 йилда “Янгиер”.
Фикрлар