"Янгиер" жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Маълумки, Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Янгиер” – “Андижон” (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов истеъфога чиққанди. Ниҳоят, унинг ўрнига янги бош мураббий тайинланди.

“Андижон” ва “Машъал” клубларидаги фаолияти билан таниш бўлган Диёр Мирзабоев расман “Янгиер-қурувчи” бош мураббийига айланди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати хабар берди.

диёр_1

Мураббий бугун “Янгиер” қароргоҳига етиб келди ҳамда футболчиларга таништирилди.

Эндиликда янги бош мураббий дастлабки расмий учрашувини 28 апрель куни "Зомин"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!