"Янгиер" "Машъал"га ютқазди, польшалик легионерлари эса зўр эмас!

Про лига клублари ҳам Тошкентда ёзги тайёргарлик йиғинини давом эттирмоқдалар. “Бунёдкор” академиясининг захира майдонида “Янгиер” “Машъал” билан куч синашди. Бу ўйинда муборакликлар иккала бўлимда биттадан гол урган ҳолда “Янгиер”ни 2:0 ҳисобида таслим этдилар. Синдаров ва Молочконинг голлари ўйин тақдирини ҳал қилди.

“Машъал”дан кўра “Янгиер” таркибидаги ўзгаришлар эътиборимизни тортди. Бунгача Муборак жамоасида тўп сурган ва ёзги йиғинни ҳам ўша ерда давом эттираётган ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулхаков “Янгиер”га кўчиб ўтди. Шунингдек, Тожикистоннинг “Истиқлол” клубида ўйнаган Муҳаммад Исаев ҳам “Янгиер” сафида кўриниш берди. “Нефтчи”дан ҳимоячи Шодиёр Хожиматов ҳам таклиф қилинган.

Олдин хабар берганимиздек, “Янгиер”га польшалик икки нафар легионер қўшилганди. Мазкур учрашувда уларга яна имконият берилди. Аммо ўйинни четдан кузатиш асносида шуни айтишимиз мумкинки, улар ҳеч бир хусусияти билан бошқалардан ажралиб тургани йўқ.

маш яе

Шунингдек, “Машъал”да яна бир украиналик легионер - Молочко ҳам пайдо бўлди. Микола Агапов каби у ҳам мураббийларда яхши таассурот қолдирса, шартнома имзоланиши кутилмоқда.

“Янгиер”: Сарвар Ҳусанов, Бунёд Абдуманнонов, Ислом Баратов, Шодиёр Хожиматов, Достон Бердиқулов, Хушнуд Бозоров, Абдураҳмон Абдулҳақов, Муҳаммад Исаев, Бунёд Шодиев, Михаил Калитта, Матеуз Сзмански.

Иккинчи бўлимдаги таркиб: Сарвар Ҳусанов, Бекзод Толибжонов, Шоҳруҳ Холматов, Ислом Баратов, Муҳриддин Расулов, Элёр Мамасолиев, Хуршид Асқаралиев, Жонибек Мирзақулов, Жаҳонгир Абдусаломов, Саид Абдужаббаров, Муҳиддин Одилов.

“Машъал”: Равшан Ягудин, Сирожиддин Аллаев, Самандар Шукруллаев, Зафар Акрамов, Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Шахзод Шайманов, Муҳаммад Йўлдошев, Никита Павленко, Собит Синдаров, Микола Агапов.

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Тўхтабоев, Ожо Мозес, Зоир Турсунов, Худоёр Сагдуллаев, Молочко, Руслан Хаджиев, Жалолиддин Баҳодиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!