"Янгиер" Тожикистон клубига қарши майдонга тушади
Мавсумнинг қолган қисмига астойдил тайёргарлик кўраётган “Янгиер-қурувчи” жамоаси 16 июль куни навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушади.
Бу гал Тожикистон Олий лигаси иштирокчиси Зафарободнинг “Равшан” клубига қарши тўп суради. Мазкур беллашув Янгиер шаҳридаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аввалроқ “Ғиждувон”га қарши ўйнаши кўзда тутилган эди. Бироқ рақиб жамоанинг режаларида ўзгариш юзага келгани сабабали, келишув бекор қилинди ҳамда спарринг рақиб сифатида “Равшан” клуби танланди.
“Янгиер-қурувчи” матбуот хизмати.
Фикрлар