Янгиланган UFC рейтинги: Махачев Волкановскидан тепада

  • 24 октябрь, 2023, 15:41
  • 0
  • MMA

Янгиланган UFC рейтинги: Махачев Волкановскидан тепада!

UFC 294: Makhachev vs. Volkanovski 2 турниридан кейин UFC промоушенининг вазнлари бўйича рейтингида бир қанча ўзгаришлар бўлди. Хусусан, вазнидан қатъий назар рейтингда Ислам Махачев Алекс Волкановсини қувиб ўтган бўлса, Ҳамзат Чимаев ўрта вазнда биринчи маротаба топ-15 ликка кирди. 

Тўлиқ рўйхат билан қуйида танишишингиз мумкин,

24.10 1

Эркаклар вазнидан қатъий назар рейтинги (Pound-for-Pound)

- Ислам Махачев (2-ўрин), Шон Стриклэнд (7-ўрин), Исраэль Адесанья (8-ўрин), Алешандре Пантожа (9-ўрин), Алекс Перейра (10-ўрин) бир поғонага, Алджамэйн Стерлинг эса (11-ўрин) икки поғонага ўз позициясини яхшилаган;

- Александр Волкановски (3-ўрин) бир поғонага ва Камару Усман (13-ўрин) олти поғонага ўз ўрнини ёқотди.

Аёллар вазнидан қатъий назар рейтинги (Women's Pound-for-Pound)

- Аёллар вазнидан қатъий назар рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.

24.10 2

Эркаклар энг енгил вазни

- Муҳаммад Мокаев (10-ўрин) бир поғонага кўтарилган бўлса, унга мағлуб бўлган Тим Эллиотт (11-ўрин) бир ўринга пастлади.

Эркаклар биринчи енгил вазни

- Саид Нурмагомедов топ-15 да дебют қилди.

Эркаклар ярим енгил вазни

- Эркаклар ярим енгил вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.

24.10 3

Эркаклар енгил вазни

- Эркаклар енгил вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.

Эркаклар ярим ўрта вазни

- Билол Муҳаммад (2-ўрин), Гилберт Бёрнс (4-ўрин), Шавкат Раҳмонов (5-ўрин), Стивен Томпсон (6-ўрин), Джефф Нил (7-ўрин), Шон Брэди (8-ўрин), Висенте Люке (9-ўрин), Иэн Мачадо Гэрри (10-ўрин), Джек Делла Маддалена (11-ўрин), Кевин Холланд (12-ўрин), Нил Мэгни (13-ўрин), Майкл Киеза (14-ўрин) бир ўринга кўтарилган бўлса, Ринат Фахретдинов топ-15 га киритилди.

- Колби Ковингтон (3-ўрин) бир ўринга пастлади.

Эркаклар ўрта вазни

- Ҳамзат Чимаев (9-ўрин) топ-15 рейтингига киритилган бўлса, Брэндан Аллен (10-ўрин), Келвин Гастелум (11-ўрин), Нассурдин Имавоа (12-ўрин), Пол Крэйг (13-рин) ва Крис Кёртис (14-ўрин) бир ўринга пастлади.

24.10 4

Эркаклар ярим оғир вазни

- Эркаклар ярим оғир вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.

Эркаклар оғир вазни

- Эркаклар оғир вазни рейтингида бу ҳафта ўзгариш кузатилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!