Янн Зоммер “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” келаси ёзда Янн Зоммерни эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади, дея хабар бермоқда “ESPN” нашри. Дарвозабоннинг “Боруссия" Мёнхенгладбах билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади ва клубни тарк этиши кутилмоқда.

Манбанинг таъкидлшича, тез орада Англия клуби Янн Зоммернинг агенти билан алоқага чиқади ва музокараларни бошлайди.

“Манчестер Юнайтед” ёзда ҳам футболчининг сотиб олишга ҳаракат қилди. Аммо ушбу трансфер амалга ошмагач, клуб Мартин Дубравкани ҳарид қилганди. “Қизил иблислар” дарвозабон билан хайрлашишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!