Январда Винисиусни 160 миллион еврога оладиган клуб чиқди

CHERY AUTO

“Челси” январнинг биринчи куниёқ бош мураббий Энцо Марескани истеъфога чиқарганидан кейин янги устз олиш баробарида таркибда ҳам жиддий ўзгаришларни амалга оширишга бел боғлади.

Tecno

“Аристократлар” қишки трансфер ойнасида жамоа таркибини Мадриднинг “Реал” жамоаси вингери Винисиус Жуниор билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

The Guardian нашри хабарига кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчи учун 160 миллион евро миқдорида бадал пули тўлашга тайёр.

Винисиус Жуниор 2017 йил ёзидан буён “Реал” сафида тўп суради. Унинг трансфери учун “Фламенго”га ўз вақтида 45 миллион евро тўланган эди. Футболчининг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзида якунланади.

Илгари томонлар янги келишув бўйича бир тўхтамга кела олмаётгани ҳақида бир неча маротаба хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда вингер Ла Лигада 19 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобига 5 та гол ва 6 та голли узатма тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!