
Япония федерацияси ОФК таркибидан чиқиши мумкин
Япония футбол ассоциацияси Қатар таъсири ва коррупция ҳолатларининг кўпайиши сабабли келажакда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) сафидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда "Reddit" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Япония ОФКдан ажралиб, янги ташкилот — "Шарқий Осиё футбол федерацияси"ни тузиш имконини кўриб чиқмоқда. Янги федерацияга Япония, Жанубий Корея, Хитой, КХДР, Сингапур, Вьетнам, Таиланд ва Индонезия каби мамлакатлар аъзо бўлиши мумкин.
Лойиҳанинг асосий мақсади — минтақа футболидаги мустақилликни кучайтириш, ҳамда минтақавий мусобақаларни ривожлантиришдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, “Самурайлар” ҳам 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.
Комментарии