Япония. Мусаевнинг жамоаси "Вегальта Сендай"дан устун келди

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби ўз майдонида "Вегальта Сендай"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Мусаев беллашув қайдномасига киритилмади.

Шу тариқа, иваталиклар ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди.

Япония "J" Лигаси. 12-тур

"Жубило Ивата" - "Вегальта Сендай" 2:0

Голлар: Адаилтон (19), Накаяма (34).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!