Япония. Мусаевнинг жамоаси "хавфли зона"да

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби бу тур ўз майдонида "Кашима Антлерс"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Мусаев 84-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Бугунги натижадан сўнг "Жубило Ивата" ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 18 клуб орасида 16-ўринни эгаллаб турибди.

Япония "J" лигаси. 5-тур

"Жубило Ивата" - "Кашима Антлерс" 1:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!