Япония. Турсуновнинг жамоаси "Гифу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" клуби бу тур ўз майдонида "Гифу"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.
Турсуновга жамоа бош мураббийи дам олиш имконини берди ва шу боис у бугун захирада қолди. Бугунги ғалаба натижасида "Ренофа Ямагучи" ҳисобидаги очколар сони 20 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилиб олди.
Япония "J2" Лигаси. 19-тур
"Ренофа Ямагучи" - "Гифу" 4:0.
Фикрлар